Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ўзининг сайловолди дастури ҳақида маълумот берди
Фото: РИА "Новости"
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, унда сайловолди дастури деярли тайёр, унда эса инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва россияликлар даромадини оширишга эътибор қаратилади.
"Бироқ сизларга энг асосий шу нарсани айтишим мумкинки, менинг фикримча, ҳокимият ва бутун жамиятнинг эътиборини қаратиш лозим бўлган масалалар бор. Бу шундай масалаларки, агарда аниқ гапирадиган бўлсам, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим. Бу, мен аввал айтганимдек, юқори технологиялар, меҳнат самарадорлигини ошириш, ҳамда булар, ҳеч қандай шубҳа йўқки, фуқаролар даромадини ошириш, бизнинг одамларимиз даромадини кўпайтиришга қаратилган бўлиши лозим", - дея қўшимча қилиб ўтди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йилнинг мартида бўлиб ўтади, сайловолди кампанияси эса декабрда старт олиши керак.
Мавзуга оид
19:58 / 20.02.2026
ОАВ Зеленский яна уч йиллик урушга тайёрланишни буюргани ҳақида ёзди. Киев рад этди
15:05 / 20.02.2026
Telegram: хорижий махсус хизматларда ёзишмаларга кириш имкони йўқ
13:51 / 20.02.2026
Разведка: 1000 нафардан ортиқ кениялик Россия томонидан урушга ёлланган
13:38 / 20.02.2026