«АиФ» шарҳловчиси Георгий Зотов Ўзбекистондаги ҳаётни кузатиб, бу ердаги ўзига хос жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда ўз фикрларини суратлар билан бирга тақдим этишга қарор қилди.

Сиз Ўзбекистондасиз, агарда...

1. Пул алмаштиришга пластик пакет ёки рюкзак билан бораётган бўлсангиз. Кейин пулларни банкоматга солган каби уларга жойлайсиз. Бу ҳали вазиятнинг яхшилангани, зеро аввал бундай "саёҳат" учун автомобиль юкхонаси керак бўларди. Ўзбекистондаги энг йирик купюра — 50 000 сўм, яъни тахминан 360 Россия рубли. Алмаштирган пулларингизга ёки "ўн мингталик", ёки "беш мингталик" берилади.

 Фото: Shutterstock

2. Сиз пулларни "қора бозор"да алмаштириб, вақти-вақти билан жиноят содир этаётган бўлсангиз. Аввал Ўзбекистонда икки хил валюта курси бўлган — банкларда ва кўчадаги валютафурушларда (улар рублларни банклардан икки баробар қимматга олишди). Банклар сайёҳдан валютани харид қилиши мумкин, бироқ сотиш - йўқ, шунинг учун қинғир йўл билан валюта алмаштириш истагида бўлганлар у қадар кўп эмас. 2017 йилнинг сентябридан курс "қора бозор"га тенглаштирилди. Агарда АҚШ доллари ҳамма жойда битта курсда сотилса/сотиб олинса, Россия рублини (расмий курс - 136 сўм) банклар турлича баҳолашади - қаердадир 110 бўлса, яна қаердадир - 100.

3. Ўзингиз билан бирга олиб келган пулларни жисмонан сарфлай олмаслигингизни англаб етаётган бўлсангиз. Тўртта идишда катта-катта қўй гўшти бўлаклари - 200 рубль, салатлар - 30 рублдан, 3-4 километрлик қисқа масофаларга такси - 25-35 рубль, музлатгичга сувенир-магнит - 37 рубль, бозордаги қовун - 20 рубль, Тошкентдаги аэропортдан такси - агар савдолашишга эринсангиз, 230 рубль.

Фото: РИА "Новости"

4. Йўлда учраган ҳар бир маҳаллий аҳоли вакили сизга ё ўзи Россияда ишлаб келгани, ёки қариндоши ҳозир ўша ерда эканини айтса. Ўзбекистондаги ўртача иш ҳақи — 5800 Россия рубли, шу боис ҳар йили ўртача 5 миллион ўзбек мавсумий ишлар учун Россияга йўл олади, яна кўплар Қозоғистон ва Туркияда меҳнат қилади.