Мирзиёев Нукусдаги Samsung заводига борди
Нукус шаҳрида иш бошлаган Samsung заводига кираверишда тош лавҳага шундай сўзлар ёзилган: “Ушбу маиший техника воситаларини ишлаб чиқариш заводи Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 21 январдаги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомидаги ташаббуси асосида барпо қилинди. 2017 йил 14 октябрда завод дастлабки маҳсулотини ишлаб чиқарди”.
ЎзА’нинг ёзишича, Нукус шаҳридаги собиқ “Нукус Реммаш” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва қўшимча бинолар қуриш ҳисобига барпо этилган заводда телевизорнинг тўрт ва чангютгичнинг ўн уч тури ишлаб чиқарилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев мазкур заводни бориб кўрди.
200 дан ортиқ киши бандлигини таъминланган завод энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган.
Президент заводнинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Маҳсулотлар сифати ва кўлами билан қизиқди.
Бугун мамлакатимизда маиший техника воситалари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Аҳолининг бу борадаги талаби қондирилмоқда. Энди бу соҳада экспорт ҳажмини оширадиган вақт келди, деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари заводда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.
Президентга “Ўзэлтехсаноат” АК томонидан келгусида Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдим қилинди. Лойиҳаларда ярим автомат кир ювиш машиналари, электр шкафлар ва сув иситиш мосламалари, иситиш мосламалари ва радиаторлар, энергиятежамкор лампалар, маиший техника воситаларини сотиш ва техник хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича маълумотлар ўрин олган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024