Ўзбекистон | 11:30 / 27.12.2017
35319
2 дақиқада ўқилади

Улуғнор туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти, Улуғнор тумани ҳокимлигида халқ депупутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz мухбири хабар бермоқда. 

Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, Дониёр Тўйчиевич Махсудов туманга ҳоким этиб тайинланди. 

Фото: Kun.uz

Дониёр Махсудов шу вақтгача Андижон вилоятининг Булоқбоши туманига ҳокимлик қилиб келаётганди. У янги лавозимда октябрь ойида вафот этган Асилбек Юсупов ўрнида иш бошлайди.

Булоқбоши туманига ҳам бугун янги ҳоким тайинланади.

Дониёр Махсудов 1976 йил 11 апрелда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган, 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодчи. 1990 йилдан 2011 йилгача Улуғнор туманида турли лавозимларда меҳнат қилиб келган Махсудов 2011 йилдан буён Булоқбоши туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид