Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун, 28 декабрь куни Андижон вилояти, Булоқбоши тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун.uz мухбири хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Жумладан, Ўткирбек Комилжонович Мамуров туманнинг янги ҳокими этиб таништирилди.
Фото: Kun.uz
У янги лавозимда бир кун олдин Улуғнор ҳокими лавозимига ўтказилган Дониёр Махсудов ўрнида иш бошлайди.
Ўткирбек Мамуров 1973 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалик академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - олим-агроном-агрохимик-тупроқшунос. У 2014 йилдан шу вақтга қадар Андижон вилояти Ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:32 / 09.06.2026