Ўзбекистон | 12:50 / 05.01.2018
155431
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan енгил автомобиллари учун акциз солиғи пасайтирилди

Фото: GM Uzbekistan

Ўзбекистонда GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи 5,4 баробарга камайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 декабрда «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Президент қарорига кўра, GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи ставкаси 2018 йилда 5 фоизни ташкил этади.

2017 йилнинг бошида GM Uzbekistan АЖ енгил автомобиллари учун акциз солиғи ставкаси 29 фоизни ташкил этганди. 2017 йилнинг ёзида акциз солиғи 2 фоиз пунктига камайтирилиб, 27 фоизга туширилди.

Мавзуга оид