Ўзбекистон | 13:37 / 08.01.2018
21698
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Ўзбекистонга 100 минг тонна картошка етказиб берган

Фото: Fotolia

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбари ўринбосари Нуржан Алтаев Facebook’даги саҳифасида иссиқхоналарда етиштирилган сабзавотлар нархи нимадан келиб чиқиб белгиланишини тушунтириб берди, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz.  

"Бизда иссиқ мамлакатлар билан таққослаганда етиштириш учун харажатлар анча юқори. Сабаби, у ерда қишнинг ўзи йўқ, бу эса таннархга жиддий таъсир кўрсатади. Шунингдек, бизда сабзавотлар иссиқхоналарда мавсумлар оралиғида етиштирилади – бу ҳам юқори харажатлар. Қишдаги қиммат сабзавотлар – бу бизда, афсуски, анъанага айланиб қолди. Бунга қўшни Россиядаги юқори нархлар ҳам таъсир кўрсатади, у ерга бизнинг жанубий минтақаларимиздаги иссиқхоналарда етиштирилган деярли барча маҳсулот юборилади", - дея тушунтирган вазир ўринбосари.

Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, вазирлик қишда сабзавотлар билан таъминлашни яхшилаш бўйича чоралар кўрмоқда. "Яна бир марта айтмоқчиманки, биз нархларни тартибга солмаймиз. Биз ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатишимиз мумкин!" - дея таъкидлаб ўтди Алтаев. 

Шунингдек, у Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бу борада қандай ишлаб олиб борилаётганини айтди.

"Биринчи навбатда, бу янги иссиқхона хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш – субсидиялар, имтиёзли кредитлар ва ҳоказо. Гарчи маҳсулотларнинг катта қисми қўшни мамлакатлар бозорига кетаётган бўлса ҳам: бу картошка билан юз берди, 100 минг тоннадан ортиқ картошка қўшни Ўзбекистонга юборилди – у ердаги баланд нархлар туфайли. Тадбиркорларга ҳам у ерга сотиш фойдалироқ.

Кейин, бизда жараёнда – олиб ўтиш, сақлаш, сотишда сабзавотлар ва меваларнинг катта қисми исроф бўлади. Йўқотишлар 30-50 фоизгача етиши мумкин. Бу ҳам нархларга таъсир кўрсатади. Сабаби шундаки, бизда замонавий омборхона мажмуалари жуда кам", - дея таъкидлаб ўтган Нуржан Алтаев. 

Мавзуга оид