Ўзбекистон | 18:46 / 08.01.2018
14540
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида сайлов ниҳоясига етди. Билишингиз зарур бўлган барча маълумот

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловлар ўз ниҳоясига етди. Мазкур сайловда Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган 1 миллион 560 мингдан зиёд сайловчиларнинг 1,267 мингдан ошиқроғи иштирок этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш бўйича ягона матбуот марказидан Kun.uz мухбири хабар беради.

Якуний натижаларга кўра, ташкил этилган жами 330та сайлов округидан депутатлар тўлиқ сайланди ва рўйхатга олинган умумий сайловчиларнинг 81,2 фоизи мазкур сиёсий тадбирда иштирок этди. Дастлабки маълумотларда кўра, сайловда 1 миллион 188 минг 851 нафар сайловчи иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган умумий сайловчиларнинг 76,2 фоизини ташкил этиши таъкидланганди.

Сайланган депутат ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилинганда, улардан 76 нафари аёл, 254 нафари эса эркак кишини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 24 декабрь куни Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашлари аъзоларини сайлаш жараёни ташкил этилганди. Ана шунда, Кун.уз мухбири томонидан Учтепа туманида жойлашган 26-оилавий поликлиника биносида ташкил этилган, 10-Заковат сайлов округига қарашли 24-сайлов участкасидаги мутасадди вакиллар миллий қонунчилигимиз талабларини очиқчасига бузилишига йўл қўйгани аниқланган. Шундан сўнг, сайловга масъул бўлган мутасадди вакил ушбу ҳолатга изоҳ берганди. 

“Сайлов участкасида ёзиб олинган видео лавҳалар таҳлил этилиб, ҳақиқатан оилавий овоз бериш ҳолати оз сонли сайловчиларда кузатилгани сабабли, овоз бериш жараёнининг якуний натижасига таъсир қилмагани ўрганиб чиқилди”, деб фикр билдирган Учтепа туман сайлов комиссияси раиси Ғ. Рахимов.

Мутасаддилар такрорий овоз бериш жараёнини ўтказишда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан барча участка сайлов комиссия аъзоларига тегишли тавсиялар берилгани ҳақида маълумот беришганди.

Мавзуга оид