Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия «Бойқўнғир» ижарасининг деярли 24 йили давомида Қозоғистонга қанча маблағ тўлагани маълум
Фото: Reuters
Қозоғистон «Бойқўнғир» мажмуасининг ижараси учун ўтган йиллар давомида 2 млрд 645 млн доллар маблағ олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бакитжан Сагинтаевнинг парламент депутатлари сўровига жавобида хабар қилинади.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, мажмуани ижарага беришдан олинган маблағларни ишлатиш масаласи республика бюджет қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинмоқда.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва Россия ўртасида 2004 йил 9 январда имзоланган битимга кўра, қозоғистонлик ва россиялик мутахассислар ҳамда ташкилотлар космодромда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда бир хил шароитда иштирок этади.
Шунингдек таъкидланишича, муассасада ишловчи Бойқўнғир шаҳри аҳолиси фуқаролигидан қатъи назар, РФ қонунчилигига мувофиқ иш ҳақи олади. Бунда Россия давлат сирлари билан боғлиқ ишлар истисно саналади.
Маълумот учун, Россия космодромни 1994 йилдан бери ижарага олади.
Мавзуга оид
20:35 / 01.04.2026
Ўзбекистон Россия авиакомпаниялари учун асосий халқаро йўналишга айланди
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
20:56 / 31.03.2026
Россия Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш учун икки ой муҳлат берди – Зеленский
09:40 / 31.03.2026