Тожикистонда милиция ходимларига инглиз тилини ўрганиш мажбурияти қўйилди
Тожикистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига инглиз тилини ўрганиш ва хорижий сайёҳлар билан мулоқот қилишда одоб-ахлоқ нормаларига риоя этиш мажбурияти юклатилди.
Ички ишлар бошқармалари ва бўлимларида инглиз тилини ўрганиш бўйича курслар ташкил этилди, деб хабар берган Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Умаржони Имомали.
«Вазир барчага чет элликлар билан мулоқот қилиш одобини ўрганиш ва инглиз тилини ўқиш ҳақида топшириқ берди. Машғулотлар маълум бир кунлар ва соатларда жадвал асосида ўтказилмоқда ҳамда ходимлар бўш вақтларида уларга ташриф буюриши керак. Бизнинг ходимларнинг аксарияти рус тилини билишади ва, албатта, улар нафақат сўзни тушунишлари, балки инглиз тилида сайёҳлар билан ҳам мулоқот қилишса ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди», - дея айтиб ўтди Тожикистон Ички ишлар вазирлиги вакили.
Тожикистон ҳукумати сўнгги йилларда мамлакатни сайёҳлик учун жозибадор қилишга интилмоқда. Шу мақсадда ўтган йили янги тузилма - Тожикистон Республикаси ҳукумати қошида Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди. Имомали Раҳмон эса 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили деб эълон қилди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
19:32 / 31.10.2024