Жаҳон | 10:53 / 20.02.2018
9114
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинани «Майдан ваъдаларини бажаришга» чақирди

Фото: Efrem Lukatsky/AP

АҚШ Давлат департаменти Майдан ҳодисалари юз берган кунда Украина ҳукуматига мурожаат қилиб, ислоҳотларни ўтказишда давом этишга чақирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Украина сўнгги йилларда жуда кўплаб муҳим қадамларни қўйди, бироқ Майдан ваъдаларини бажариш ҳамда Украина салоҳиятини амалга ошириш учун яна кўп иш қилиш керак. Америка Қўшма Штатлари Украина етакчиларини чуқур, кенг кўламли ва долзарб ислоҳотларни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларни икки баробарга кучайтиришга чақиради. Бу барқарор, демократик, фаровон ва эркин мамлакатни қуриш учун керакдир», - дейилади Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг баёнотида.

Унинг шунингдек таъкидлашича, Америка ҳукумати «Украина Европани танлаганидан» фахрланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россияни “демократияни синдириш” ҳаракатларида айблади ва Россия байроғи “ҳеч қаерда осилмаслиги лозимлиги” ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид