17:04 / 21.02.2018
8004

Кино ҳақидаги машҳур сайтга актёрлар ёшини кўрсатишга рухсат берилди

Фото: IMDb

Кино ҳақидаги машҳур сайт – IMDb порталига – актёрлар ёшини кўрсатишга рухсат берилди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

АҚШ федерал округ суди тегишли қарорни қабул қилган. У Калифониядаги қонунни конституцияга зид деб тан олди. Унга кўра, сайтдан артистлар талаби билан уларнинг ёши ҳақидаги маълумотни олиб ташлаш талаби қўйилганди.

Суддагиларнинг фикрича, бу конституцияга биринчи тузатишни бузади.

IMDb оддий ўқувчилар томонидан бепул тарзда кенг қўлланилади, бироқ сайтда профессионаллар учун пуллик обуна ҳам бор.

Top