Спорт | 14:36 / 24.02.2018
12762
1 дақиқада ўқилади

Қўл жанги бўйича жаҳон чемпионати ва кубогига саралаш баҳслари ўтказилмоқда

Фото: Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташкилотчилиги асосида қўл жанги буйича Ўзбекистон чемпионати бошланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати KUN.UZ‘га маълум қилди.

Манбага кўра, мазкур мусобақа жорий йилда Нидерландияда бўлиб ўтадиган қўл жанги бўйича жаҳон биринчилиги ва АҚШда ўтказиладиган Жаҳон кубоги учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Турнирда энг юқори ўринларни эгаллаган спортчилар икки нуфузли йўлланма соҳибига айланишади.

Мусобақа Таэквондо федерациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуаси ташкиллаштирилаётган бўлиб, унда барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ва бошқа спорт усталир иштирок этишяпти.

Мусобака 23-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид