Порошенко Украина мудофаа вазири фуқаро шахси бўлиши кераклигини айтди
Украина мудофаа вазири фуқаро шахси бўлиши керак, деб айтди Украина президенти Пётр Порошенко.
“Биз давлатни НАТО стандартларига ўтказиш ва мен стратегик мудофаа бюллетенида кўрсатган меъёрларни амалга ошириш учун фуқаро шахси мудофаа вазири этиб тайинланишини, бош қўмондон ва бош штаб бошлиғи позициясини қабул қилишимиз лозим”, деб айтган Порошенко.
Порошенко ўзининг Украина миллий хавфсизлиги ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, бу ҳужжат “НАТОлик шериклар” билан биргаликда ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси матнидан шуни англаш мумкинки, мудофаа вазири ўринбосарлари ҳам фуқаро шахслари бўлади. Ушбу меъёр 2019 йил 1 январдан кучга кириши кўзда тутилган.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Украина мудофаа вазири Степан Полторакга АҚШ Олий радада ҳарбий ислоҳот ҳақидаги қонун қабул қилинишини кутиб қолишини айтган.
Мавзуга оид
13:50
Украина тунда Россиянинг 68 та дронидан 31 тасини уриб туширди
21:00 / 12.10.2024
Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонлик устидан Россияда суд бошланди
19:32 / 12.10.2024
«Украина Ғарб сиёсатида энди биринчи эмас» — ОАВ
00:49 / 12.10.2024