Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:29 / 12.03.2018
8759
1 дақиқада ўқилади
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни яна узайтирди
Фото: Reuters
Европа иттифоқи Россиянинг 150 фуқароси ҳамда 38 компанияга қарши жорий этилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна ярим йилга узайтирди. Бу ҳақда Евроиттифоқ кенгаши сайтида хабар берилди.
«Кенгаш 2018 йилнинг 12 мартида Украина ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солаётган ҳаракатларга нисбатан чеклов чораларини олти ойга, 2018 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтирди», - дейилади баёнотда.
Аниқлик киритилишича, ушбу чоралар ЕИга киришга тақиқ ҳамда активларни музлатиб қўйишни ўз ичига олади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш