Испаниялик прокурорлар ҳукумат ва Интеполдан Каталония ҳукумати собиқ етакчиси Карлес Пучдемонни ҳибсга олиш ҳамда Швейцарияга топшириш эҳтимолини ўрганиб чиқиш борасида мурожаат юборишди.

Сиёсатчи Женевага 18 март куни ташриф буюриб, у ердаги Халқаро кинофестиваль ва Инсон ҳуқуқлари бўйича форумда қатнашиши режалаштирилган, деб хабар қилмоқда AP.

2017 йилнинг октябрь ойи охирларида Испания бош прокуратураси Каталония ҳукуматини судга берганди, у ердаги ҳукумат Мадрид томонидан 27 октябрда, мустақиллик тўғрисидаги референдумдан сўнг тарқатиб юборилди.

Шундан сўнг Пучдемон ва унинг тарафдорларидан баъзилари Бельгияга кўчиб кетишга мажбур бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Карлес Пучдемон Каталония етакчиси бўлишдан бош тортгани хабар қилинганди.