Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ravon автомобиллари нархи сезиларли даражада ошди
Россияда GM Uzbekistan’нинг барча автомобиллари нархи анча ошди, деб хабар бермоқда «Автостат».
Хусусан, Ravon Nexia седани барча комплектациясида 20 минг рубль (деярли 3 млн сўм)га қимматлашди. Энди у 499 000 – 599 000 рубль (тахминан 70 – 84 млн сўм)дан сотилмоқда.
Ravon R2 ҳэтчбеки нархи ҳам ошди, эндиликда унинг нарх диапазони 489 000 - 559 000 рубль (тахминан 69 - 78 млн сўм)ни ташкил этади.
Gentra седани унча қимматлашмади – барча комплектациясида 10 минг рубль (тахминан 1,5 млн сўм)га. Эндиликда унинг нархи 569 000 - 699 000 рубль (78 – 98 млн сўм) атрофида.
Ravon R4 седани ҳам комплектациясига қараб 10 – 30 минг рубль (тахминан 1,5 млн – 4 млн сўм)га қимматлашди.
Мавзуга оид
08:45
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026