Коста-Рика президенти учун бўлиб ўтган сайловларда Карлос Альварадо тахминан 61 фоизлик натижа билан етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Мамлакат Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 91 фоизини ҳисоблаб чиққанидан сўнг шундай маълумотларни тақдим этган.

Журналист ва ёзувчи, Альварадо «Фуқаролик ҳаракати» партиясидан ўз номзодини қўйганди.

Агентлик хабарига кўра, унинг рақиби Фабрисио Альварадо ўз мағлубиятини тан олиши ҳақида маълум қилган.