Сеул марказий округ суди Жанубий Кореянинг собиқ президенти, 66 ёшли Пак Кин Хени давлат раҳбари лавозимидаги коррупция учун 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 18 миллиард вон (16,8 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди. Сиёсатчи прокуратура томонидан қўйилган 18 айбловдан 16 таси бўйича айбдор деб тан олинди - порахўрлик, зўравонлик, амални суистеъмол қилиш ва давлат сири билан бўлишиш кабилар шулар жумласидандир.

Прокурорлар Пак Кин Хе учун 30 йиллик қамоқ жазоси ва 118,5 миллиард вон миқдоридаги жаримани талаб қилишган. Forbes шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Суд Пак Кин Хе ўзининг яқин дугонаси Цой Сун Силь билан келишиб олиб, Жанубий Кореянинг энг йирик компанияларини уларга пора беришга мажбур қилган, бу поралар ҳажми 23 миллиард вон (21,5 миллион доллар)га етган. Таъкидлаш жоизки, 7,3 миллиард вон (6,8 миллион доллар) - Samsung компанияси томонидан, 7 миллиард вон (6,5 миллион доллар) - Lotte компанияси томонидан ва 8,9 миллиард вон (8,3 миллион доллар) SK Group томонидан тўланган.

Фото: Global Look Press
"Судланувчи мамлакат президенти ваколатларини суистеъмол қилган ва бу давлат бошқаруви ҳамда жамоатчилик тартибига риоя қилишда хаосга олиб келган",

















