Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда iOS фойдаланувчилари TamTam мессенжерини юклаб олишни бошлади
TamTam мессенжери App Store Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинаётган иловалар бешлигига кирди. Бундан AppAnnie маълумотлари дарак бермоқда.
17 апрель кунги ҳолатга кўра, илова «Яндекс.Такси», Telegram, iMO ва WhatsApp’дан ўтиб кетиб, юклаб олиш сони бўйича биринчи ўринга кўтарилиб олди. TamTam бир кун ичида App Store Ўзбекистонда олти ўринга юқорилади, икки кунда эса – 50 поғонага.
18 апрель кунги ҳолат бўйича илова юклаб олишлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди, у фақат «Яндекс.Такси»дан ортда қолган.
WhatsApp ҳам топ бешликда мустаҳкам жойлашиб олди. Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси Google’да TamTam’ни фаол излай бошлаган давлатлар бешлигига кирди.
Фойдаланувчиларнинг TamTam’га қизиқиши Telegram билан боғлиқ муаммолар фонида ўсмоқда. Павел Дуровнинг сервисида икки кундан бериш жиддий носозликлар кузатиляпти.
Маълумот учун: энди KUN.UZ сайтини TamTam мессенжерида ҳам кузатиш мумкин. Telegram’да муаммога дуч келганлар сайтимизни TamTam’даги каналга қуйидаги ҳавола орқали аъзо бўлиб, кузатиб бориши мумкин.
KUN.UZ сайтининг TamTam мессенжеридадаги канали: https://tt.me/kunnews
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026