Ироқ суди 19 нафар россиялик аёлни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Al Sumaria телеканали хабар берди.  

Уларнинг барчаси ИШИД террорчилик гуруҳида иштирок этишда айбланмоқда. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Апрелда Ироқнинг марказий жиноят суди 7 нафар хорижлик, жумладан 2 россиялик аёлни умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, айни вақтда Ироқ турмаларида Россия фуқароси эканлиги тахмин қилинаётган 50-70 аёл қолмоқда.