АҚШ давлат котиби Майк Помпео Исроил томонидан Эронда ядро қуроли бор эканига оид далиллар сифатида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва улардаги маълумотлар ҳақиқатга мос келишини тасдиқлади. Бу ҳақда Давлат департаментининг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.

«Мен Эрон бўйича кўплаб ҳужжатларни шахсан ўрганиб чиқдим. Ядро қуролини тарқатмаслик бўйича мутахассисларимиз ва разведка вакиллари ўн минглаб саҳифаларни ўрганиб чиқишди ҳамда уларни форс тилидан таржима қилишди. Бизнинг фикрча, олинган ҳужжатлар ҳақиқийдир», - дея Помпеонинг сўзлари келтирилган твиттердаги саҳифада.

Шунингдек, Reuters’нинг аниқлик киритишича, Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Эронда ядровий материаллар борлиги ҳақида «бир қанча вақтдан бери билади». Бундан ташқари, унинг билдиришича, АҚШда Эрон ядро келишуви устида ишлаш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Исроилнинг Эрондаги махфий ядро дастури бўйича фикрига қўшилмагани хабар қилинганди.