Ўзбекистон | 00:42 / 05.05.2018
112779
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар «ГАИ»лар каттаси ва муовини ишдан бўшатилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Маменов лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот маркази маълумотига асосланиб Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Барат Маменов айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси ихтиёрига ўтказилган. Аммо полковникнинг ишдан олинишига нима сабаб бўлгани ошкор этилмади. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот маркази маълумотига кўра, айни пайтда ЙҲХБ бошлиғи вазифаси лавозими бўйича бошқарма бошлиғи муовини Жамшид Жўраевга юклатилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи муовини лавозимида ишлаб келаётган Маъруф Ҳамроев ҳам лавозимидан бўшатилган, унинг ўрнига ЙҲХБ Ташкилий таҳлил ва назорат профилактикаси бўлими бошлиғи Азиз Садиров ушбу вазифага тайинланган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид