Жаҳон | 15:32 / 08.05.2018
30996
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Россиянинг ядро зарбаси оқибатлари баҳоланди

Фото: The National Interest

АҚШда Жоржтаун университети профессори Мэтью Кроениг «Америка стратегияси мантиғи: нега стратегик устунлик муҳим» китобида Америка томони Россия ядро зарбалари туфайли қандай йўқотишларга учрашини баҳолаб чиқди. Бу ҳақда The National Interest хабар бермоқда.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг АҚШ ҳудудига биринчи ядро зарбаси натижасида 131та шаҳар йўқ бўлиб кетади. Бундан ташқари, 70 млн киши жабрланади. Кроениг Россия Америка томони жавоб зарбаларига қарши курашишини ҳам ҳисобга олган.

Таъкидланишича, АҚШ қарши ҳужумида Россия ядровий арсенали бир қисми йўқ қилинсада, Америка ҳудудига иккинчи зарба 28 млн кишининг ҳалок бўлиши ва 12та шаҳарнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. Кроенигнинг фикрича, АҚШ қитъалараро баллистик ракеталар арсеналини йўқ қилса, Россия томонининг биринчи зарбаси туфайли ҳалок бўлганлар сони 82 млн.га етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасидан (ҚКҲР) чиқиш ниятида экани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид