Жаҳон | 08:06 / 08.05.2018
5389
1 дақиқада ўқилади

«Ҳамма ташвишда». Жонсон АҚШнинг ядро келишуви бўйича қадамларидан хавотирда

Фото: РИА Новости

Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон АҚШнинг Эрон билан ядро келишувидан чиқиши эҳтимолига изоҳ берди. У бу ҳақда MSNBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Мен ҳамма бу келишув туфайли ташвишда эканини яхши тушунаман. Албатта, улар ҳақ, келишув идеал ҳолатдан анча узоқ, бироқ, бу бизда бор бўлган вариантларнинг энг яхшиси», - дея таъкидлаб ўтди Жонсон.

Унинг умид билдиришича, Буюк Британия, Франция ва Германия АҚШ президенти Дональд Трампни ядро келишувини ҳозирги кўринишда сақлаб қолишга кўндира олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон Эрон ядро дастури бўйича келишувдан воз кечиш хато бўлиши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид