Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арипов таклиф билан чиқди, Ўзбекистон - Германия савдо палатаси ташкил этилиши мумкин
Фото: Sputnik
Ўзбекистон ҳукумати Германияга Тошкентда биргаликда ташқи савдо палатаси тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда бугун бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.
«Германиялик ҳамкорларимизга Тошкентда немис-ўзбек ташқи савдо палатасини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этамиз. Эҳтимол, у Германия-Ўзбекистон ишбилармон доиралари кенгаши ҳузурида бўлар», - деди Арипов Германия ишбилармонлари олдида чиқиш қилиб.
«Биз кўпроқ реал ҳамкорликка ўтишимиз керак», - дея таъкидлаб ўтди бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон-Германия иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос яратади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистонга Германия ишбилармон доиралари вакилларининг икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги энг кўп сонли делегацияси ташриф буюрган. Улар орасида Siemens, МАN, BASF, TUI Group, SAP, Deutsche Bank ва Commerzbank компаниялари, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакилларидан иборат катта гуруҳ бор.
Бугун Тошкентда Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши ҳам якунланди.
Мавзуга оид
10:13 / 08.04.2026
Нефт, газ ва ўғит: Ҳўрмуз сабаб РФ даромадлари кескин ошиши мумкин
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
17:15 / 23.03.2026
Германияда темирйўлга қўйилган бетон плиталар поезд авариясига сабаб бўлди
14:12 / 23.03.2026