Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
F-22 vs Су-57. ОАВ АҚШ ва Россия қирувчисини таққослади
The National Interest АҚШнинг F-22 Raptor қирувчисининг Россияга қарашли Су-57 билан ҳаво жангидаги имкониятларини баҳолаб чиқди.
Нашр маълумотларига кўра, Су-57 янги двигателлар билан жиҳозлангач, «Раптор» учун тўлақонли рақобатчига айланади. Таъкидланишича, Россия қирувчиси тахминан 15 000 кгс.лик тортиш кучига эга бўлган «Изделие 30» двигатели билан жиҳозланса, рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмайди.
Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, F-22’нинг энг асосий устун жиҳати - ҳавода пайқаш қийин экани - Су-57 билан жангда ҳеч қандай фойда келтирмаслиги мумкин. Сабаби Россия қирувчилари юқори частотали рақамли хотира технологиясига эга радиоэлектрон босиб туриш тизимига эга, улар Америка қирувчисининг фаол радарларини «кўр» қилиб қўйиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ National Interest НАТОни «қўрқитаётган» қирувчи ҳақида маълумот берганди.