Москва шаҳри Таганка тумани судининг Telegram мессенжерига киришни блоклаш тўғрисидаги қарори 15 май куни кучга кирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Сана: 15.05.2018. Ҳолати: кучга кирди», - дея кўрсатилган иш карточкасида.

Таъкидланишича, суднинг қарорига у қабул қилинган кундан сўнг бир ой давомида шикоят аризаси берилиши мумкин бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram Россия Олий судининг қарори юзасидан шикоят билан чиққани хабар берилганди.