Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро эксперт Ўзбекистонда йўлларга термопластик чизиқлар зарурлигини билдирди
Фото: KUN.UZ
Осиё тараққиёт банки ёллаган халқаро эксперт Ўзбекистондаги йўлларда термопластик чизиқлар ўтказиш, йўл чегараларини, рефлектор ҳамда устунларни яхшилаш зарурлигини таъкидламоқда.
Маълум қилинишича, Осиё тараққиёт банки томонидан қилинган мурожаатга асосан Ўзбекистондаги автомобиль йўллари ҳолатини ўрганиш мақсадида, шу соҳа бўйича халқаро эксперт ҳисобланган – Филипп Жордон Ўзбекистонда бўлди.
«Халқаро эксперт ўз сафари чоғида Республикамиз ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган – А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлини, шунингдек, М-37 автомобиль йўлининг «Самарқанд-Бухоро», М-39 автомобиль йўлининг «Тошкент–Самарқанд» йўналишини, А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлини кўздан кечирди», дейилади Автомобиль йўллар давлат қўмитаси Ахборот хизмати тарқатган хабарда.
Жараён якунлари бўйича Филипп Жордон қўмита тизимидаги корхоналар мутасаддилари ҳамда лойиҳа ташкилотлари иштирокида ўз тақдимотини ўтказган. Шунингдек, Ўзбекистондаги йўлларда термопластик чизиқлар ўтказиш, йўл чегараларини, рефлектор ҳамда устунларни яхшилаш ва бошқа масалаларда ўз тавсияларини билдирган.
Маълумот учун, Осиё тараққиёт банки – Ўзбекистондаги йўл қурилиши ва реконструкцияси бўйича йирик шериклардан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент тумани «Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси»нинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва автомобиль йўлларининг ҳолатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига депутат сўрови юборилганди. Сўровни кўриб чиқиш муддати 10 кун этиб белгиланган.
Мавзуга оид
10:52 / 11.07.2025
Шаҳрисабз кўчасида реконструкция ишлари бошланди
19:44 / 19.11.2024
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
17:15 / 02.11.2024
Чорсу майдони реконструкция қилинади, лойиҳа 170 млн доллардан зиёдга баҳоланди
13:10 / 18.07.2024