Кубада Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учраган жойда 3 йўловчи тирик топилди. Улар оғир аҳволда шифохонага етказилганлар. Бу ҳақда Gramma нашри маълум қилди.
Самолёт 18 май куни Гаванадаги аэропортдан кўтарилиши биланоқ ҳалокатга учраган. У Ольгинга учаётган бўлиб, бортида 104 йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган.
Маълум қилинишича, самолёт Cubana de Aviacion авиакомпаниясига тегишли.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб боришмоқда. У ерга Куба раҳбари Мигель Диас-Канель ҳам йўл олган.
















