Еврокомиссия пластмассадан тайёрланган бир марта ишлатилувчи маҳсулотни тақиқлаб, қайта ишлашга яроқсиз чиқинди учун йиғим жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Deutsche Welle маълум қилди.
Тақиқлов бир марталик идишлар, ошхона анжомлари, ичимликлар учун трубочкалар, учига пахта ўралган таёқчалар ва пуфаклар учун пластик маҳкамлагичларга тааллуқли бўлади. Бундан ташқари, кафеларда егулик учун пластмасса қадоқлардан фойдаланишни чеклаш режалаштирилмоқда.
Еврокомиссар Гюнтер Эттингернинг фикрича, бундай чоралар пластмасса чиқиндилар ҳажмини камайтиришга ёрдам беради.
















