Жамият | 15:42 / 04.06.2018
42271
2 дақиқада ўқилади

ЙПХ ходими ва ажратишга уринган рафиқасини «дўппослаган» ҳайдовчига жазо тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олинган маълумотга кўра, Қонликўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи инспектори, кичик сержант О.Бегжанов 2017 йилнинг 22 май куни соат 20:30 лар атрофида А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтида, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Нексия” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчиси А.У.дан тегишли ҳужжатларини сўраганида, ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат кўрсата олмаган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли инспектор автомашинани вақтинчалик жарима майдонига қўймоқчи бўлганида, ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан қўпол муносабатда бўлиб, ходимнинг хизмат кийимидан ушлаб, йўлнинг пастки қисмига итариб юборган.

Ҳолат юзасидан 2017 йилнинг 15 ноябрь куни Қонликўл туман жиноят ишлар бўйича судининг ҳукмига кўра, судланувчи А.У. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун айбдор деб топилиб, унга нисбатан “360 (уч юз олтмиш) соат мажбурий жамоатчилик иши” жазоси тайинланган.

Мавзуга оид