Жаҳон | 18:30 / 09.06.2018
34102
2 дақиқада ўқилади

Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувига нега айнан курорт орол танлангани айтилди

Фото: REUTERS

Сингапурдаги Сентоза ороли одамлар кам бўлувчи бундай жойни назорат қилиш қулайлиги сабабли АҚШ ва КХДР саммити учун майдонча сифатида танланди. Бу ҳақда NBC News хавфсизлик бўйича экспертларга асосан хабар қилмоқда.

Хусусан, учрашув Сингапур жанубий соҳилларидаги ҳашаматли меҳмонхонада бўлиб ўтади. Таъкидланишича, жой «ҳодисалар махсус ҳудуди» сифатида белгиланган, бу ерда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилган бўлади.

Шу билан бирга, Флоридадаги қўриқлаш компаниясининг хавфсизлик бўйича эксперти Тим Брэдлига кўра, ташқи ва ички таҳдидлар бор, ҳамда бундай оролда бўлган ҳолатда ташқи таҳдидлар анча камаяди.

Бундан ташқари, Сингапур хавфсиз ва ишончли давлат бўлиб, нейтрал ҳудуд ҳисобланади, дея қайд этади экспертлар. Бу ушбу жой нега саммитни ўтказишга танланганига яна бир сабабдир.

«Ҳукуматда назорат олиб бориш ва Сингапурдаги одамларни кузатиш бўйича муаммолар йўқ. Менинг фикримча, бу табиий танлов эди, ҳамда у ҳар икки томонни ўзига дарҳол жалб қилди», - дея айтиб ўтган Брэдли.

Бироқ, телеканалнинг таъкидлашича, АҚШдаги расмий шахслар саммитдаги Хитой жосуслиги бўйича муаммодан ташвишда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Иннинг Сингапурга қачон келиши айтилганди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид