Ўзбекистон | 13:09 / 12.06.2018
60101
1 дақиқада ўқилади

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Роғун ГЭС қурилиш майдончасига боради

Фото: prokuratura.uz

Тожикистон пойтахти Душанбега сешанба куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация келди, деб хабар бермоқда тожик ОАВ.

ДХХ раҳбари Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Соймўмин Ятимов билан учрашган.

Учрашувда икки мамлакатнинг махсус хизматлари ўртасида терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади «Авеста».

Ташриф доирасида Ихтиёр Абдуллаев Роғун ГЭС қурилиш майдончасига ҳам бориши кутилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича идоралараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Битимни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари имзолашган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид