Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақда ТИВ хабарида айтилади.
«Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида (веб-саҳифа, Facebook’даги саҳифа, YouTube’даги канал) узилишлар бўлиши мумкин. Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», - дейилади хабарда.
Тахминларга кўра, бу марказда қатор идораларнинг жойлашувидаги ўзгаришлар билан боғлиқ.














