Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Қозоғистонга товарлар Шодиевнинг жиянига тегишли логистика маркази орқали юборилади
Ўзбекистон ва Тожикистондан маҳсулотлар Қозоғистонга асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Фаттоҳ Шодиевнинг жияни Орифжон Шодиевга қарашли логистика маркази орқали ўтади. Бу ҳақда Forbes Қозоғистон ёзмоқда.
Бу Жанубий Қозоғистонда «А» (Knight Frank халқаро классификацияси бўйича) синфидаги ягона транспорт-логистика маркази (ТЛМ) экани ҳисобга олинса, «Continental Logistics Shymkent» Ўзбекистон ва Тожикистондан келаётган товарларни божхона расмийлаштируви ҳамда сақлаш бўйича хизматлар кўрсатадиган асосий қозоқ компаниясига айланади, дея таъкидлайди нашр.
Шунингдек, Ўзбекистон операторлари билан биргаликда қўшма корхона тузиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани, унинг доирасида юк ташиш учун «Яшил йўлак» ташкил этилиши, у ҳар икки мамлакатнинг логистика марказларида ҳам хизмат кўрсатиши қайд этилди. Кутилишича, бундай ҳолатда юк ташувлари ҳажми йилига 250-400 минг тоннага тенг бўлади.
Орифжон Шодиев Capital bank директорлар кенгаши раиси ва 100% эгаси саналади, «One &Top», «PRIME System KZ» ва «Integra Construction KZ» (собиқ «Жол Жондеуши»), Todini Costruzioni Generali’да улушларга эга.