Пентагон расмий вакили Майк Эндрюснинг CNN телеканалига маълум қилишича, Туркия АҚШ конгресси қаршилигига қарамай, Американинг F-35 қирувчиларини қабул қилиб олади.

Таъкидланишича, самолётларни топшириш маросими Техас штатидаги Форт-Уэртда пайшанба, 21 июнь куни бўлиб ўтади. Эндрюснинг сўзларига кўра, турк учувчилари айни пайтда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Аризонадаги авиабазасида бўлиб, бундай турдаги қирувчида машқ парвозларига тайёргарлик кўрмоқда.

Аввалроқ, Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Америка томони қарори билан Туркияни F-35 қирувчилари ишлаб чиқарувчилари дастуридан чиқариб ташлаш туфайли Анқара муқобил вариантларни топиши ҳақида маълум қилганди.