Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳалқа йўлининг электр темир устуни ағдарилиб тушган жойда электр таъминоти тикланди
Шу йилнинг 19 июнь куни тахминан соат 18:00да Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Ўрикзор бозорига яқин қисмида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юқори кучланишли электр темир устуни йўлнинг қатнов қисмига ағдарилиб тушган.
Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ яқин атрофдаги хонадон ва бинолар вақтинчалик электр токидан узилиб қолган.
Шу муносабат билан, воқеа жойига Ички ишлар органлари, электр тармоғи хизмати ва туман ҳокимлиги ходимларидан иборат тезкор гуруҳ етиб келди ва юзага келган вазият назоратга олинди. Жумладан, электр устуни ағдарилиб тушган йўл қисми ёпилиб, автотранспортлар ҳаракати йўлнинг қарама-қарши томонига ўтказилди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, юзага келган носозлик бир сутка ичида тўлиқ бартараф этилиб, электр устунлари соз ҳолга келтирилди. Натижада хонадон ва биноларда электр токи қайта тикланган. Тошкент автомобиль ҳалқа йўлидаги вақтинчалик тўсиқ олиб ташланди.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026