Жамият | 13:20 / 01.07.2018
13138
2 дақиқада ўқилади

Бельгияда 8 ёшли болакай университетга ўқишга кирмоқчи

Фото: BBC

Бельгиялик вундеркинд Лоран Симон Брюггедаги ўрта мактабни 8 ёшида тамомлади. 6 йиллик ушбу мактабни Лоран 1,5 йилда тугатди.

Боланинг онаси - нидерланд, отаси - бельгиялик. Лораннинг интеллектуал ривожланиш коэффициенти - 145 пункт. У 17 ёшли синфдошлари билан бир вақтда ўрта мактабни тамомлагани хусусида диплом олган.

Радио орқали чиқиши вақтида Лоран ўзининг энг севимли фани деб математикани тилга олган, у бу фанни статистика, геометрия ва алгебрани қамраб олгани учун алқаган.

Болакай ёзги таътилдан кейин университетга ўқишга кирмоқчи. Унинг отаси ўғли узоққа кетмаслигига умид қилмоқда, аммо унга хориждаги кўплаб олийгоҳлардан таклифлар бор.

Ҳозирча у қайси университетда қайси соҳада ўқишни давом эттириш борасида бир қарорга келмаган, бу кўп эҳтимол билан математика ёки физика бўлади.

Отанинг ҳикоя қилишича, Лоран болалигидан бошқа болалар билан ўйнашни ёқтирмаган.

Лоран Амстердамдаги гимназияга 6 ёшида қабул қилинган, охирги ойлар мобайнида у табиий фанлар ва математика билан жиддий шуғулланган.

Мактабдан бўш вақтларида у математик мисоллар ечиш билан шуғулланган ва тиббиёт бўйича китобларни мутолаа қилган.

Унинг сўзларига кўра ўғли бир вақтнинг ўзида ҳам жарроҳ, ҳам астронавт бўлишни истайди, шу билан бирга у компьютер фанлари билан ҳам шуғулланиш ҳақида ўйлаб қолди.

«Биз ўғлимиз билан жуда ҳам фахрланамиз, мактабда айрим расмиятчиликлар бўлмаганида у бундан ҳам эртароқ ўқув курсларини якунлаган бўларди», дейди боланинг отаси RTL мухбири билан суҳбатда.

«Агар у эртага дурадгор бўлишни истаб қолса ҳам қаршилигимиз йўқ, муҳими у ўзини бахтиёр ҳис қилса бўлгани», деган ота.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид