Тошкент шаҳар «ГАИ»га биринчи ўринбосар тайинланди, бошлиқ эса йўқ
Подполковник Бахтиёр Нигманов ИИВ Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Тошкент шаҳар йўл-патруль хизмати бригадаси командири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлигидаги манбага асосланиб хабар бермоқда.
Шу пайтгача ушбу лавозимда Жамшид Жўраев ишлаб келганди. Бахтиёр Нигманов эса бунгача Тошкент шаҳридаги 3та туман батальон командири сифатида фаолият юритган. Нигманов Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида иш олиб борган.
Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошлиғининг яна бошқа ўринбосари Азиз Садиров ҳам ўз лавозимида фаолиятини давом эттирмоқда.
Тошкент шаҳар Йўл-ҳаракати хавфсизлиги собиқ бошлиғи Барат Маменов вазифасидан озод этилганидан буён бу лавозимга ҳеч ким тайинланмаган.
Мавзуга оид
18:36 / 15.12.2021
Тошкент вилоятида спиртли ичимлик ичиб машина бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига 1 миллион сўм пора бераётганда ушланди
17:29 / 14.12.2021
Андижонда фуқарога қўполлик қилган “ГАИ” ходими лавозимидан озод этилди
13:06 / 14.12.2021
Қашқадарёда ЙПХ ходими фаолиятига халақит берган фуқаро 10 суткага қамалди
22:19 / 11.12.2021