Жиззах ва бухоролик абитуриентлар учун қўшимча мақсадли қабул квоталари белгиланди
|17:39 / 12.07.201828 3916 мин
Фото: KUN.UZФото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сон баёни билан Жиззах ва Бухоро вилоятидаги ёшлар учун айрим ОТМларда давлат гранти шаклида қўшимча мақсадли қабул квоталари тасдиқланди. Шунингдек, ушбу вилоятлар ҳудудидаги айрим ОТМларда вилоятдаги туманлар кесимида ҳам мақсадли қабул квоталари белгиланган.
Ушбу қўшимча мақсадли қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ҳамда 30-31 март кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида жорий этилди.
Мақсадли қабул нима ўзи?
Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга биноан, айрим йўналишлар бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, танлов ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади.
Мақсадли қабулга ҳудуд бўйича доимий прописка асосида қабул қилинадими?
Низомнинг 10-бандига асосан, мақсадли қабулда қатнашмоқчи бўлган абитуриентлар тегишли ҳудудда яшаётган бўлиши лозим. Агар доимий пропискаси ўша ҳудудда бўлсаю, лекин мақсадли қабулга тушмайдиган ҳудудда яшаётган бўлса, унда ўша абитуриент мақсадли қабулда қатнаша олмайди.
Мақсадли қабулга ўша ҳудуддаги лицей ёки коллежни тугатган бўлиши шартми?
Мақсадли қабулга фақат тегишли ҳудудда яшаётган ва ҳудуднинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан берилган дипломга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшира олади. Масалан, жиззахлик абитуриент ўрта махсус таълимни Тошкент шаҳрида олган бўлса, унда мазкур мақсадли қабул квоталарига даъвогарлик қила олмайди, у албатта Жиззах вилоятидаги (тумандаги) таълим муассасасида таҳсил олган бўлиши шарт.
Агар мақсадли қабулга топширган абитуриент томонидан тўпланган балл давлат грантига етмасаю, лекин контрактга кириш учун етса, унда контракт асосида қабул қилинадими?
Ҳа, қабул қилинади. Низомнинг 3-бандига асосан, мақсадли қабул танловида қатнашиб давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида тўплаган тест баллари билан умумий тўлов-контракт доирасидаги танловда иштирок этади.
Қўшимча мақсадли қабул квоталари ажратилган ОТМлар ва уларнинг йўналишлари рўйхати:
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Ромитан т.) – 4
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Пешку т.) – 4
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Шофиркон т.) – 4
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Қоракўл т.) – 4
Рус тили гуруҳлари учун:
Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда (Ромитан т.) – 5
Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда (Пешку т.) – 5
Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда (Шофиркон т.) – 5
Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда (Қоракўл т.) – 5
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Ромитан т.) – 1
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Пешку т.) – 1
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Шофиркон т.) – 1
Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (Қоракўл т.) – 1
Давлат тест марказининг махсус базасини кўриб чиқсак, юқоридаги мақсадли қабул квоталари бўйича айрим йўналишларга ҳали бирорта ҳам ҳужжат топширилмаганини кўриш мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг, ёшларга яратилган имтиёзлардан унумли фойдаланинг.