Ўзбекистон бўйлаб транзит автоташувлари учун янги йўналишлар очилди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2018 йилдаги 492-сон қарори билан Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун мўлжалланган йўналишлар рўйхатига тузатишлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, натижада илгари мавжуд бўлган 8 та йўналишга ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек рўйхатга худди шунча янги йўналиш киритилди: Туркманистон (№№ 45,46,47), Афғонистон (№№ 48,49), Тожикистон (№ 50) ва Қирғизистон (№№ 51,52) чегаралари орқали. Шу тариқа, хорижий ташувчилар Ўзбекистон бўйлаб транзит ҳаракат қилиши учун энди 52 та йўналиш очиқ.
Эслатиб ўтамиз, илгари хорижий ташувчилар автотранспортининг мамлакатимиз ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришига фақат ДБҚ бошқармаларининг рухсатномаларига биноан йўл қўйилар эди. Халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳукуматлараро битимлар доирасида ҳаракатланиш йўналишларига риоя этилиши лозим.
Йўналишга риоя этиш – мамлакат бўйлаб транзит ҳаракат қилаётган хорижий автоташувчиларга қўйиладиган ягона талаб эмас. Ўзбекистонга хорижий давлатлардан автотранспорт воситаларини олиб кирганлик ва у орқали транзит қилиш учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар, оғир юкли ва катта ҳажмли транспортнинг юриши учун эса тарифлар бўйича тўлов ундирилади.
Мавзуга оид
08:01 / 11.10.2023
Тошкентда 2 та автобуснинг ҳаракат йўналиши ўзгаради
14:27 / 28.06.2023
Ўзбекистон июнда россияликлар орасида энг машҳур йўналишлар бешлигига кирди
07:52 / 21.02.2023
Март ойидан Ўзбекистонда янги йўналишларда авиақатновлар бошланиши керак
07:37 / 18.08.2022