Таъкидланишича, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Альянс ҳаво кенгликларини бузиб кирмаган, бироқ «Тайфунлар» Су-24 аниқланганидан кейин уни бир қанча вақт давомида кузатиб борди.

«Қирувчилар НАТО ҳаво кенгликларини бузишга жуда яқин келган Россиянинг номаълум самолётларига қарата йўналтирилди. Улар НАТО ҳаво кенгликларига кирмади, шунинг учун босиб турувчи омил сифатида қисқа вақт давомида самолётларни кузатиб бориш ҳақида топшириқ берилди», - дейилади Британия ҳарбий-ҳаво кучлари хабарида.