«Навбаҳор» марказий ўйингоҳи мезбонлик қилган турнирни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг мусобақанинг расмий меҳмонлари –Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов ҳамда машҳур промоутер Владимир Хрюнов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Жамоавий тарзда ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик жангчилар Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларидан келган спортчиларга қарши рингга кўтарилишди. Беш вазн тоифасида бўлиб ўтган жангларнинг барчасида ўзбекистонлик спортчиларнинг қўли баланд келди.

Kun.uz мухбири турнирни кузатиб, ундаги энг ҳаяжонли дақиқаларни камера обьективига муҳрлашга уринди.















Элдор Воҳидов











