Янги Зеландия транспорт агентлиги етти ёшли қизнинг мактубидан сўнг йўл белгисидаги ёзувни алмаштиришни режалаштирмоқда.

Июнь ойида етти ёшли Зоуи Керью агентликка мактуб ёзди. У мактубида отаси билан машинада кетаётиб "нотўғри ва адолатсиз" йўл белгисига кўзи тушганини билдирди ва уни алмаштиришни таклиф қилди.

"Нима учун белгида "монтёрлар" (linemen, инглиз тилида "men" сўзи "эркаклар" ва "одамлар" маъносини билдиради — таҳр..) деган сўз ёзилган? Ахир бу касбда аёллар ҳам ишлаши мумкин-ку. Бу нотўғри ва адолатсиз деб ўйлайман", – дея ёзган қизнинг мактубини онаси Кейтлин Керью Twitter’да жойлаштирган.

Агентлик бошлиғи Фергюс Гамми жавоб хатида қизни мақтади ва "транспорт агентлигига унинг ғояси маъқул келганини" билдирди. У бир оз вақтдан сўнг барча белгилардаги ёзувлар "ишчилар" (line crew) сўзига алмаштирилишига ваъда берди.