Молдова президенти Игорь Додоннинг маълум қилишича, ўз ваколатлари чекланишига норозилик акциялари билан жавоб қайтаради. Бу ҳақда Accent TV хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, агар парламент сайловларидан сўнг унда Молдова ички сиёсатига таъсир ўтказиш имконияти бўлмаса, у одамларни майдонларга олиб чиқади.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, бундай ҳолатда мамлакатда бошқарувнинг президентлик шаклига ўтиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Додоннинг қўшимча қилишича, президент ўзига берилган барча ваколатларга эга бўлиши керак.