Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ - 2018” мусобақасининг учинчи босқичида иккинчи ўринни эгаллашди
2 август куни Россия Федерациясининг Новосибирск олий ҳарбий қўмондонлик билим юрти дала-ўқув майдонида бўлиб ўтаётган “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақасининг учинчи босқичи – “Разведкачи сўқмоғи” тўсиқлар йўлагини енгиб ўтишда Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни қайд этишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда разведка бўлинмалари тўлиқ таркибда ва жанговар экипировкада 22 та тўсиқдан, жумладан, тахтадан ва тошдан қилинган тўсиқлар, тик девор, узун устунли симли тўсиқ, сувли чуқур ва НАТО стандартидаги тўсиқлардан иборат, узунлиги 800 метрдан кўпроқ бўлган “Разведкачи сўқмоғи” тўсиқлари йўлагини енгиб ўтиши шарт эди.
Таъкидлаш лозимки, мусобақанинг 3-босқичи якунларига кўра, ўзбекистонлик разведкачилар жамоаси умумжамоа ҳисобида ҳозирча 2-ўринда
боришмоқда.
Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026
Мудофаа вазирлигида тайинловлар амалга оширилди
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
18:36 / 13.01.2026