Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь президентининг Ўзбекистонга ташрифи пайтида минтақа форуми ташкил этилади
Жорий йилнинг сентябрь ойида Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Сенат қўмита раиси Алишер Курманов маълум қилди.
«Беларусь Президентининг Ўзбекистонга ташрифи юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги тегишли ишларни олиб бормоқда», деб маълум қилди Алишер Курманов.
Қўмита раисининг хабар беришича, Лукашенконинг ташрифи давомида Ўзбекистонда «Ўзбекистон-Белорусь минтақалари форуми» ташкил этилади.
«Ушбу форум икки давлат парламентининг келишуви асосида амалга оширилмоқда. Форум минтақа ҳаётига оид иқтисодий-ижтимоий масалаларни кўриб чиқишини инобатга олиб, уни ташкил этиш масалалари бевосита парламент назоратига олинган. Бу масала Ўзбекистон Республикаси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошевнинг Минскка расмий ташрифи мобайнида муҳокама этилган ҳамда форумнинг биринчи иши Беларусь Республикаси давлат раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи давомида бўлиши маълум қилинди. Форумнинг кейинги ишларини одатий тарзда ташкил этиш режалаштирилган», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 20 июль куни Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилганди. Учрашувда эътибор бўлажак Ўзбекистон-Беларусь олий даражали учрашувига тайёргарлик кўриш, жумладан ташрифнинг кун тартиби ва дастури масалаларига қаратилган. Аввалроқ ушбу учрашув 12-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши таъкидланганди.
Бундан ташқари, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳам шу йилнинг куз фаслида Тошкентга ташриф буюриши маълум қилинган.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
09:06 / 02.04.2026