Ўзбекистон | 08:01 / 07.08.2018
2778
1 дақиқада ўқилади

Москвада Ўзбекистон-Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик муҳокама қилинади

2018 йилнинг 7-9 август кунлари Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилишига тайёргарлик кўриш борасида ишчи гуруҳларнинг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегацияси таркибига Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, бошқа идора ва етакчи иқтисодий тузилмаларнинг вакиллари киритилган.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид