Жаҳон | 16:25 / 08.08.2018
6210
1 дақиқада ўқилади

Японияда тайфун туфайли 89 минг киши эвакуация қилинади

Фото: AFP

Япониянинг метеорология агентлиги чоршанба, 8 август куни Тиба префектурасидаги Мобара шаҳрининг 89 минг аҳолисини «Шаньшань» тайфуни яқинлашиши сабабли эвакуация қилишни тавсия қилди. Бу ҳақда Мобара шаҳрининг расмий сайтида хабар берилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, Мобарадаги 40 349 уйда истиқомат қилувчи 89 963 аҳолини эвакуация қилиш ҳақида тавсиялар берилган. Маҳаллий расмийлар тайфун қамраб олган туманлар аҳолисини вақтинча жойлаштириш учун 33та эвакуация марказлари очилгани ҳақида хабар беришди.

Шунингдек, матбуот хизматидан таъкидлашларича, ёмғирлар оқибатида Итиномия дарёсидаги сувнинг миқдори ошган, шу сабабдан сув тошқини хавфи мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид